Наманган, Фарғона ва Андижонда ер қимирлади

26 март куни ҳам Ўзбекистонда зилзила бўлгани кузатилган эди.

Наманганнинг Уйчи туманида 17 апрел соат 9:34да юз берган зилзила кучи Андижон ва Фарғонада ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Хабарда айтилишича, зилзила эпицентри Наманган шаҳридан 7 километр узоқликда, Уйчи туманида бўлган. Эпицентрда магнитуда 4 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлгани айтилмоқда.

Зилзила кучи Наманган шаҳрида 4 баллни, Андижон ва Фарғона шаҳарларида 2 баллни ташкил этган.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида 26 март куни ҳам Тошкент вақти билан соат 09:44 да ер силкиниши содир бўлганди.

Зилзила кучи Тошкентда 3-4 балл, Наманган, Фарғона ва Гулистонда 4 балл, Андижон ва Жиззахда 3 балл, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Қарши ва Навоийда 2 баллни ташкил этган.