Давстатқўм: Биринчи чоракда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ортди

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида статистик маълумотларни тарқатди.

Ҳисоботда айтилишича, ўтган уч ой ичида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. Бу даврда 75 635 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган, ваҳоланки 2019 йилнинг дастлабки чорагида бу кўрсаткич 59 505 донага тенг эди.

Айни пайтда жорий йилнинг январь-март ойларида юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми камайган (1 014 дона). 2019 йилнинг биринчи чорагида 1 323 дона юк автомобили ишлаб чиқарилганди.