ССВ Россиядан қайтгач, Бухорода даволанган яна 10 бемор соғайганини маълум қилди

Бухорода соғайганлар ва уларга қараган шифокорлар, 16 апрель, 2020

19 апрель куни Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайиб чиққани хабар қилинди.

Улар реабилитацияга кузатилган.

Айтилишича, шифо топганларнинг барчаси шу йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинганлардир.

Уларнинг 3 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан.

Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 47 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 57 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 204 нафар бемор тўлиқ соғайди.