Фермернинг бошида курси синдирган Гурлан ҳокими янги туманга раҳбар бўлди

Алишер Салаев.

Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани кенгашининг 20 апрель куни бўлиб ўтган илк сессиясида Алишер Салаев Тупроққалъа туман ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. Бу ҳақда Xorazm.uz Телеграм-канали маълумот тарқатди.

2018 йил 1 декабридан бери Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Алишер Салаевни Озодлик муштарийлари ёш фермернинг бошида курси синдирган мулозим сифатида яхши билишади.

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этишга оид президент қарори шу йил 11 апрель куни имзоланган. Тупроққалъа туманининг маъмурий маркази этиб эса Питнак шаҳри белгиланган.