Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида 4 поғона кўтарилди

Ўтган йили Ўзбекистон 160 ўринда эди.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг 2020 йилдаги сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 156 ўринга чиқди. Бу 2019 йилдаги рейтингдан 4 поғона юқоридир. Ўтган йили Ўзбекистон 160 ўринда эди.

Рейтингда 180 давлатдаги сўз эркинлиги ҳолати баҳоланган.

Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистондан олдинги 82-ўринни Қирғизистон эгаллади. Ўзбекистондан кейинги 157-ўринда Қозоғистон, 161-ўринда Тожикистон ва 178-ўринда Туркманистон қайд этилган.

Сўз эркинлиги энг юқори бўлган давлатлар бешлиги Норвегия, Финляндия, Дания, Швеция, Нидерландиядан иборат.

Энг охирги ўринларни эса Вьетнам, Хитой, Сурия, Туркманистон, Эритрея ва Шимолий Корея эгаллади.