Ўзбекистон экспорт қилаётган асосий маҳсулот олтин бўлиб қолмоқда

Уч ой ичида деярли 1 миллиард долларлик олтин сотилган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга камайди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисоботда қайд этилишича,январь март ойлари давомида экспорт ҳажми 3,3 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 374,7 миллион долларга, яъни 10,9 фоизга камдир.

Ўзбекистон экспортининг асосий улуши олтин бўлиб қолмоқда. Уч ой ичида деярли 1 миллиард долларлик олтин сотилган. Бу экспортнинг 29,8 фоизи демакдир.

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерацияси (16,9 фоиз), Хитой (16,8 фоиз), Қозоғистон (8,3 фоиз), Корея Республикаси (6,7 фоиз), Туркия (5,8 фоиз), Қирғизистон (2,3 фоиз) ва Германияга (2,1 фоиз) тўғри келиши қайд этилган.