Карантин чоғида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари 7 кун/24 соат ишлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, вазирлик марказий аппарати ходимларини байрам ва дам олиш кунларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўз Телеграм-канали орқали маълум қилади.

ССВга бу харажатлар 2020 йил бюджет параметрларида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши айтилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида туну-кун иш ташкил этилади.

Мазкур тадбирларга жалб қилинган ходимларга кунлик 6 фоиз қўшимча тўловлар, хабарномада урғуланишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.