Тожикистондан Ироққа жўнатилган қуруқ меваларни Ўзбекистон тўхтатиб қўйди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара пости, февраль, 2018

Тожикистондан Ўзбекистон орқали Ироққа ўтиб кетаётган қуруқ мева юкланган автотранспорт воситаси “Ойбек“ Ўсимликлар карантини чегара маскани постида тўхтатиб қўйилди.

Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар қилишича, юк карантин кўригидан ўтказилган.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси текширув пайтида Ўзбекистон республикаси ҳудудидан транзит олиб ўтиш учун Карантин инспекцияси томонидан бериладиган карантин рухсатномаси йўқлиги сабабли бу юкни вақтинча тўхтатишга қарор қилган.

Ўзбекистон COVID-19 инфекциясининг мамлакатга кириб келиши олдини олиш мақсадида айни дамда қўшнилар билан чегарасини ёпган.

26 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда камида 1865 кишида вирус аниқланди, 707 бемор соғайди, 8 бемор вафот этди.