МБ доллар курсини бироз туширди

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 28 апрелидан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаб берди.

МБ маълумотига кўра, сешанбадан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 49 тийинга арзонлаб, 10 минг 130 сўмни ташкил этади.

Евронинг расмий курси эса олдинги курсга нисбатан 65 сўм 36 тийинга пасайиб, 10 минг 960 сўм 66 тийинга тенг бўлади.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.