“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг собиқ раҳбарига янги амал берилди

Валерий Тян.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг собиқ бош директори Валерий Тян Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-канали маълум қилади.

Тян мазкур лавозимга Ўзбекистон ҳукуматининг 26 апрелдаги қарори билан тайинланган. Бунгача В.Тян сенатор сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Аввалги президент Ислом Каримов даврида Валерий Тян 15 йил мобайнида (2002-2017 йиллар) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати бош директори бўлиб ишлаган.