Коронавирусга чалинганлар сони расман 1955 нафарга етди

Коронавирусга чалинганлик бўйича 16та янги ҳолат аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Ўзбекистонда 29 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони расман 1955 нафарга етди. Сўнгги соатларда коронавирусга чалинганлик бўйича 16та янги ҳолат аниқланган.

28 апрель куни соат 14:00 ҳолатига кўра, коронавирус юқтирганлар сони 15 кишига кўпайиб, 1939 нафарга етган эди. Шундан бери беморлар сони ўзгаришсиз қолаётган эди.

Ўзбекистонда вирус тарқалиши илк бор рўйхатга олинган 15 мартдан бери 992 киши соғайди, 8 киши вафот этди.

Коронавирусга чалинганлар бўйича кунлик рекорд 13-15 апрель кунлари кузатилган: 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та янги бемор аниқланган.

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган. Уларнинг 42 нафари Россияда. Хорижда коронавирус юқтирган беморлардан тўрт нафари вафот этди. Уларнинг уч нафари Нью-Йоркда, бир нафари Россиянинг Воронеж вилоятида даволанаётган эди.