Uzbekistan Airways 30 июнга қадар мунтазам авиақатновларни бекор қилди

Uzbekistan Airways авиаширкати халқаро ва маҳаллий йўналишдаги авиақатновларни шу йил 30 июнига қадар бекор қилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Uzbekistan Airways’нинг бекор қилинган рейслари чипталарини сотиб олинган кассаларга қайтариш тавсия қилинган.

Коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган март ойи ўрталаридан бошлаб Ўзбекистонда қатор давлатлар билан авиақатновлар босқичма-босқич тўхтатилганди.

30 мартдан эса Ўзбекистондаги барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар тўла тўхтатилган, фақат хориждаги ватандошларни олиб келиш учун чартер рейслар амалга оширилган эди.