Коронавирус юққанлар сони 15 кишига кўпайди

Беморлардан 1096 нафари соғайган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони сўнгги 12 соатда яна 15 кишига кўпайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони расман 2017 нафарга етди.

29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавируга чалинганлар сони 2002 киши эди. Беморлардан 9 нафари вафот этган, 1096 нафари эса соғайган.

Жаҳонда шу кунгача коронавирус юқтирганлар сони 3 миллион 150 мингдан ошди. Беморлардан 218 минг киши вафот этди.