Президент амнистия эълон қилиши тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлди

Мирзиёев ўтган йили ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан 575 маҳкумни афв қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон муносабати билан жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар гуруҳини афв этиши мумкин. Бу сафар афв қилинадиганлар сони кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Афв этиладиган маҳкумлар ўз ишларига чин дилдан пушаймон бўлган ва тўғри йўлга қайтишни ният қилган бўлишлари шарт.

Маҳаллий матбуотга 30 апрель куни сиздирилган мазкур хабарда бундан бошқа аниқроқ гап айтилмаган. Афв қачон эълон қилиниши, авф этиладиган маҳкумлар сони ҳақида маълумот берилмаган.

Президент Мирзиёев ўтган йили ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан 575 маҳкумни афв этган эди. Маҳкумларнинг 361 нафари жазони ижро этишдан озод этилган, 214 маҳкумнинг жазо муддатлари қисқартирилган.