ССВ: коронавирус юқтириб олганлар сони 2075 нафарга чиқди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 1 май соат 15:00 ҳолатига кўра, 2075 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот тарқатди.

Расмий маълумотларда шу кунгача коронавирусдан соғайганлар сони 1182 нафарга етгани айтилади. Бу эса вирус юқтириб олганларнинг ярмидан кўпи тузалиб кетганини англатади.

Айни пайтда коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 30 апрель куни 9 нафарга етган.