Нархи давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинган АИ-80 бензини арзонлади

1 майдан бошлаб Аи-80 бензини чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди.

Энергетика вазирлиги 3 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи 500 сўмга арзонлаганини билдирди. АИ-80 3 майдан бошлаб бир литрига 4 минг сўмлик нарх билан сотувга чиқарила бошланди.

Вазирликнинг расман билдиришича, 2020 йилнинг 4 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди.

Бундан буён нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.