“Ўзгидромет” кучли ёмғир ва сел хавфидан огоҳлантирди

28 апрелга ўтар кечаси 4 вилоятда кучли шамол ва бўрон бўлган эди.

“Ўзгидромет”нинг маълум қилишича, 4-7 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел юриши мумкин.

Бундан ташқари расмий маълумотда Туркманистондан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиши ва 4 май куни Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида, 5 май куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, 6 май куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, 4-6 май кунлари шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.,дан 23-28 м/с.,гача бўлиши мумкин.

28 апрелга ўтар кечаси 4 вилоятда кучли шамол ва бўрон бўлган эди. Бунинг натижасида Бухорода 1 одам ўлди, камида 41 одам жароҳатланди, 5200 дан ошиқ бинога зарар етди. Ўшанда шамол тезлиги 9-40 м/сек.ни (32-140 км/соатгача) ташкил қилгани билдирилган.