МБ доллар курсини ўтган ҳафтага нисбатан 61 тийинга арзонлатди

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 5 майидан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаб берди.

МБ маълумотига кўра, сешанбадан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 61 тийинга арзонлаб, 10 минг 129 сўм 39 тийинни ташкил этади (ўтган ҳафта 10130 сўм эди).

Евронинг расмий курси эса олдинги курсга нисбатан 164 сўм 45 тийинга қимматлаб, 11 минг 125 сўм 11 тийинга тенг бўлади.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.