Коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2200 дан, соғайганлар сони эса 1500 дан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 5 май соат 23:00 ҳолатига кўра, 2207 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот тарқатди.

Вазирликнинг расмий қайдича, айни пайтгача инфекциядан соғайганлар сони 1501 нафарга чиққан.

Касаллик тарқай бошлаганидан бери COVID-19 важидан оламдан ўтган беморлар сони эса 10 кишига етган.