АҚШнинг CDC ташкилоти Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун $2 млн ажратади

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC/CAR) Марказий Осиё ҳукуматларининг COVID-19 га қарши курашини дастаклаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди, бу маблағнинг 2,07 миллион доллари Ўзбекистонга берилади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилади.

Қайд этилишича, CDC мазкур маблағни Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аниқлаган энг зарурий эҳтиёжларни қондиришга сарфлайди. Жумладан, маблағ COVID-19 тестлари учун лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланиб, бунинг натижасида инфекция бўйича ташхис қўйиш ва тест натижаларини тез орада қўлга киритиш имконияти пайдо бўлади.

Ажратилган маблағ CDC АҚШнинг Атланта шаҳрида очганига ўхшаш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида шошилинч тиббий операциялар марказини ташкил этиш мақсадида тегишли жиҳоз харид қилиш ва тренинг ўтказишга сарфланади.

CDC чегара кириш масканларида текширувдан ўтказиш учун техник кўмак ҳам беради, бу эса мамлакатнинг вирус ташувчиси бўлган кишиларни чегара масканларидаёқ аниқлаш салоҳиятини мустаҳкамлайди.