Фарғона водийсида 2-3 балли зилзила қайд этилди

6 май куни Тошкент вақти билан 15:51 да Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилади.

Зилзила маркази Тошкентдан 431 километр нарида бўлган, аммо кучсиз ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Жумладан, зилзила кучи Наманган ва Фарғонада 2 балл, Андижонда эса 3 баллга етган.