Коронавирусга чалинганлар сони 35 кишига кўпайди

Беморлардан 1881 киши соғайди,

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнгги 12 соат ичида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 кишига кўпайди.

Расмий билдирувда таъкидланишича, 11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус юқтирган беморлар сони камида 2453 нафарга етди.

Вазирлик 10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони камида 2418 кишига етганини билдирганди.

Беморлардан 1881 киши соғайди, 10 бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус илк бор 15 мартда қайд этилган.