Бухорода “дом”да наша ўстирган шахс қўлга олинди

Бухородаги кўп қаватли уйлардан бирида етиштирилган наша (сурат ИИВ сайтидан олинди).

Бухоролик 29 ёшли Ш.З. ўзи яшаётган кўп қаватли уйда гултувакларда таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 4 туп “каноп” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур шахс 9 май куни соат 13:40 ларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳар ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Ш.З. га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш – таҳр.) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарномада.