Коронавирусга чалинганлар сони 2500дан ошди

Сўнгги 12 соатда яна коронавирусга чалинган 23 бемор аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камида 2509 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги 12 соатда яна коронавирусга чалинган 23 бемор аниқланган.

Вазирлик 11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 2486 нафарга етганини билдирганди.

Шу кунгача вирусдан соғайганлар сони 1988 киши, 10 бемор вафот этди.