Ўзбекистонликлар кучли ёмғир, дўл ва селдан огоҳлантирилди

Марказий Осиё минтақасида баҳор мавсумида дўл ёғиши сўнгги йилларда тез-тез кузатилмоқда.

Жорий йилнинг 12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

Гидрометеорологияхизмати маркази қайдича, 12-14 майда республиканинг турли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13-14 май кунлари айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда эса ҳатто дўл ёғиши мумкин.

Ўзгидромет 12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи борлигидан ҳам огоҳлантирган.