Uzbekistan Airways 15 майга белгиланган Деҳли рейсини бекор қилди

Uzbekistan Airways авиаширкати шу йил 15 майига белгиланган Деҳли чартер рейсини бекор қилди.

Мазкур рейс ўрнига, ТИВ сайтида тузатишлар билан эълон қилинган рўйхатга мувофиқ, авиаширкат учоғи жума куни Тошкент—Сингапур—Куала-Лумпур—Тошкент йўналиши бўйлаб парвоз қилади.

Аввалроқ Озодлик 13 майдан 24 майга қадар чет давлатларда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келиш учун Uzbekistan Airways томонидан чартер рейслар уюштирилиши ҳақида хабар қилган эди.

Масъуллар мазкур рейслар билан Ўзбекистонга қайтганларнинг барчаси 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилишини билдирганлар.