“Сариқ ҳудуд”даги Tashkent City сайилгоҳи ўз фаолиятини бошлади

Tashkent City мажмуаси макети.

Tashkent City парки 20 майдан ўз фаолиятини бошлаб юборди. Бу ҳақда сайилгоҳ маъмурияти ўз Телеграм-канали орқали маълум қилди.

Сайилгоҳ соат 10:00 дан 20:00 гача очиқ бўлиши қайд этган маъмурият айни пайтда паркдаги болалар ўйин майдончалари, планетариум, машҳурлар музейи ва ресторанлар ҳозирча очилмаганини, бу жойлар кейинроқ иш бошлашини урғулаган.

“Сайилгоҳга ташриф буюрувчилар тиббий ниқоб кийишлари ва масофани сақлашлари лозим. 2 кишидан кўп бўлган шахс гуруҳларига кириш ман этилади, оилавий ташрифлар бундан мустасно”, дейилади хабарномада.

Ўтган йил октябридан бери фаолият кўрсатаётган Tashkent City сайилгоҳи карантин чекловлари туфайли вақтинча ишламай турганди.