Коронавирус юққанлар сони уч минг кишига яқинлашди

Янги касалланганларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчиларидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камида 2950 нафарни ташкил қилмоқда.

20 май соат 23:00даги ҳолатга нисбатан, беморлар сони яна 11 кишига кўпайган.

“Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) орасидан қайд этилди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус юқтирган 2372 киши бутунлай соғайди. Ҳозирда касалхоналарда 565 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир. 13 бемор вафот этди.