Президент Андижонга жўнаб кетди

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.Президент матбуот хизмати фотосурати.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни эрталаб Андижон вилоятига сафарини бошлади.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиш мақсадида Андижонга бормоқда.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.