Коронавирусга чалинганлар сони 4352 нафарга етди

Ҳозирда касалхоналарда 981 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 нафарни ташкил этмоқда. Бу 7 июнь соат 23:00даги кўрсаткичдан 21 кишига кўпдир.

“Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусга чалинган 3354 бемор соғайган, 17 бемор вафот этган.

Ҳозирда касалхонларда 981 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

7 июль куни кун давомида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бўйича рекорд кўрсатич қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 7 июнь куни жами 237 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 195 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган.