Коронавирусга чалинганлар сони 4547 нафарга етди

Беморлардан 9 нафарининг аҳволи оғир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 нафарни ташкил этмоқда. Бу 9 июнь соат 23:00даги ҳолатдан 27 кишига кўпдир.

“Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди”, дейилади хабарда.

Айни пайтда Ўзбекистонда 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда. Беморлардан 18 нафари вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 1070 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.