Сўнгги 12 соатда коронавирусга чалинганлар 72 кишига кўпайди

Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида ҳам коронавирус аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича,11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4695 нафарни ташкил этмоқда. Бу 10 июнь соат 23:00даги кўрсаткичдан 72 кишига кўпдир.

“Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 18 нафари Навоий вилоятида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида 3 нафардан аҳоли орасида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида аниқланди”, - дейилади хабарда.

Айни пайтда коронавирусга чалинган 3532 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда. Беморлардан 19 нафари вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 1144 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.