Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 819 нафарни ташкил этмоқда. Бу 11 июнь соат 23:00даги ҳолатдан 78 кишига кўпдир.
“Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган”,- дейилади хабарда.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 3637 нафар киши соғайди, 19 бемор вафот этди.
Ҳозирда Ўзбекистон касалхоналарида 1163 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.