Андижонда ер қимирлади

Зилзила маркази Қирғизистонда бўлган.

Андижонда 12 июнь куни Тошкент вақти билан 09:30 да 2 балл кучланишдаги зилзлиза юз берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази берган хабарга қараганда, 3,4 магнитудалик зилзила Қирғизистонда содир бўлиб, унинг кучи Андижонда 2 балл кучланишда сезилган.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Май ойида ҳам Фарғона водийсида бир неча марта ер қимирлаган эди. 14 май куни Наманган, Андижон ва Фарғонада ер қимирлаши 2 баллни ташкил қилган.

6 май куни Наманган ва Фарғонада 2 балл, Андижонда эса 3 балл бўлган ер силкиниши юз берган.