Коронавирусга чалинганлардан 16 нафарининг аҳволи оғир

Коронавирусга чалинганлардан 4019 нафари соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 нафарни ташкил этмоқда. Бу 15 июнь соат 23:00даги кўрсаткичдан 30 кишига кўпдир.

“Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган”, - дейилади хабарда.

Айни пайтда коронавирусга чалинганлардан 4019 нафари соғайди, 19 бемор вафот этди. Ҳозирда касалхоналарда 1255 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.