Яна 10та туманда масжидлар очилди, 11та туманда ёпилди

"Қизил" ва "сариқ" тоифага айланган шаҳарларда масжидлар вақтинча ёпилди

Ўзбекистонда яна 10та шаҳарда масжидлар фаолиятига рухсат берилди ва аксинча, 11та шаҳарда масжидлар вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 16 июнь куни хабар берди.

Хабарда айтилишича, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тойлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилгани муносабати билан 16 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

“Аксинча, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани, Наманган вилояти Наманган ва Чуст туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун, Музробод туманлари, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “қизил” ва Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Пскент тумани, Қашқадарё вилояти Муборак тумани эса “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади”, - дейилади расмий маълумотда.