Сўнгги олти соатда яна коронавирус юққан 35 киши аниқланди

23 июнь соат 17:00гача 70 нафар бемор соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6535 нафарни ташкил этмоқда. Бу билан 23 июнь куни соат 10:00дан то шу вақтгача, беморлар сони 74 кишига кўпайди.

Вазирликнинг билдиришича, янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган.

Айни пайтда соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 70 нафар бемор соғайди ва коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 4520 нафарга етди.

Касалхоналарда 1996 нафар бемор даволанмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, беморлардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда эканини маълум қилган.