Коронавирус: Касалхоналардаги 2176 бемордан 22 нафарининг аҳволи оғир

Ўзбекистонда коронавирус юққанлар сони 6755 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юққанлар сони сўнгги 12 соат ичида 93 кишига кўпайди ва 6755 нафарни ташкил этмоқда.

“Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган”, -дейилади хабарда.

Айни пайтда коронавирусга чалинган 4560 нафар бемор тузалган ва соғайиш кўрсаткичи 68 фоизга етган.

Ҳозирда касалхоналарда 2176 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.