Ўзбекистонда ер қимирлади. Зилзила эпимаркази Афғонистонда бўлди

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 522 километр.

27 июнь куни Тошкент вақти билан 09:33да республиканинг бир қатор ҳудудларида ер силкинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Билдирилишича, зилзила маркази Афғонистонда бўлган. Зилзила марказида магнитуда 5 баллни ташкил қилган. Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 522 километр.

Ер силкиниши Фарғона, Гулистон, Жиззах,Самарқанд ва Қаршида 2 балл, Термизда 3 балл кучланишда сезилди.