Бухорода 1 июлдан буюм бозорлари ёпилади ва транспорт ҳаракати чекланади

Бухорода коронавирус юқтирганлик ҳолати сўнгги марта 26 июнь куни аниқланган.

Аҳоли орасида коронавирус ортиб бораётгани ортидан Бухоро шаҳри “сариқ” ҳудуд тоифасига киритилди. Шу муносабат билан 1 июлдан бошлаб Бухорода номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиши вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади.

ЎзАнинг хабар беришича, бу борада Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят комиссияси қарор қабул қилган.

Хабарда айтилишича, Бухорода коронавирус юқтирганлик ҳолати сўнгги марта 26 июнь куни аниқланган. Агар кейинги 14 кун мобайнида аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилмаса, комиссия қарори билан жамоат транспортлари ҳаракатланиши ва буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади.