Коронавирус қурбонлари сони 75 нафарга чиқди

Ўзбекистонда 16 июль куни COVID-19 инфекциясига чалинган яна тўрт нафар эркак бемор вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, улардан икки нафари Тошкент шаҳридан, бири Гулистон шаҳридан, яна бири пойтахт вилоятидан бўлган.

Тошкентнинг Юнусобод туманида яшаган 55 ёшли Ш.А., Чилонзор туманида яшаган 53 ёшли Ш. А., Гулистон шаҳрида яшаган 67 ёшли А.А. ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшаган 42 ёшли Т. А.ларнинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган.

Маҳаллий нашрлар кейинроқ Тошкентда вафот этган 67 ёшли беморнинг Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев бўлганини ёзиб чиқишган.

Пайшанба куни вафот этганларнинг уч нафарида ҳамроҳ касалликлар ҳам қайд этилган.

ССВ таъкидича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, бу тўрт бемор оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 75 нафарга етган.