Давстатқўм: Хорижга 61 миллион долларлик гилос экспорт қилинди

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистондан жами 31,3 минг тонна гилос меваси экспорт қилинган. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу миқдор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,6 минг тоннага кўпдир.

Қўмита қайдича, қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 18 та хорижий мамлакат бозорларида сотилмоқда. Ушбу мамлакатлар орасида ўзбек гилосини энг кўп Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари) ва Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари) харид қилган.

Давстатқўм бу йил Ўзбекистонда етиштирилган гилос Германия, Литва, Люксембург, Мўғулистон, Уммон, Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинганига эътибор қаратган.