Коронавирус қурбонлари сони 100 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда 22 июль куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 3 нафари вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, оламдан ўтганларнинг бири Нукус, бири Тошкент шаҳридан, яна бири Термиз шаҳридан бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 42 ёшли Б.Д. (эркак), Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли В.Х. (аёл) ва Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшаган 40 ёшли Т.Х. (эркак) нинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган.

Вафот этганларнинг уччаласида ҳам ҳамроҳ касалликлар қайд этилган.

ССВ қайдича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, улар оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 98 нафарга етган.