COVID-19 қурбонлари сони 100 нафардан ўтди

Ўзбекистонда 23 июль куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 4 нафари вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, оламдан ўтганларнинг уч нафари Тошкент шаҳридан, яна бири Қарши шаҳридан бўлган.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 55 ёшли Р.Ш. (эркак), яна Олмазор туманида яшаган 82 ёшли М.К. (аёл), Учтепа туманида яшаган 54 ёшли С.Г. (аёл) ва Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 64 ёшли А.А. (эркак) нинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган.

Вафот этганларнинг барчасида ҳамроҳ касалликлар қайд этилган.

ССВ қайдича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, улар оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 102 нафарга етган.