Коронавирусга чалинганлар сони 20,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2020 йил 26 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, 20531 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Якшанба куни мамлакат бўйлаб 579 та касаллик ҳолати қайд этилган, уларнинг барчаси вирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган кишилар орасида аниқланган.

Ўтган кеча-кундузда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятларида жами 274 нафар бемор соғайган. Соғайганларнинг умумий сони эса, ССВ маълумотига кўра, 11105 нафарга етган.

Қолган 9310 нафар бемордан 152 нафарининг аҳволи оғир, 66 нафарининг аҳволи эса ўта оғир экани айтилмоқда.