COVID-19 юқтириб олган яна 5 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 26 июль куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 5 нафари оламдан ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вафот этганларнинг икки нафари Тошкент шаҳридан, бири Жиззах, бири Бухоро, яна бири эса Тошкент вилоятларидан бўлган.

Бухоро шаҳрида яшаган 57 ёшли З. Э. (эркак), Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 50 ёшли З. Р. (эркак), Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган67 ёшли Т. З. (эркак), Жиззах вилояти Бахмал туманида яшаган 64 ёшли Б. Ш. (эркак) ва Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 32 ёшли Д. И. (ҳомиладор аёл) нинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган.

ССВ қайдича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, улар оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 116 нафарга етган.