Мирзиёев илк бор ниқоб таққан ҳолда кўриниш берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тошкент, 2020 йил 27 июли.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати 27 июль куни Шавкат Мирзиёевнинг илк бор омма олдига ниқоб тақиб чиққан суратларини ёйинлади.

Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, душанба куни президент амалдорларнинг Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглаган.

Тақдимот шаклидаги муҳокамада Ўзбекистон бош вазири, марказий муассасалар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга жалб этилган бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этган.

Тадбирда Ш. Мирзиёев пандемия шароитида соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш, жумладан, пойтахт Тошкентдаги спорт мажмуалари негизида ташкил этилаётган тақсимлаш марказлари ва янги клиникаларни тиббий ходимлар билан таъминлаш, коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга мамлакат ҳарбийлари, ҳарбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратган.

У жалб қилинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур якка тартибдаги ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлигини қайд этган.

Муҳокама якунида мутасадди тузилмалар раҳбарларига бу борадаги ишларни ташкил этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилган.