Коронавирусдан ўлганлар сони 240 кишига етди

Ҳозирда касалхоналарда 4 280 нафар бемор даволанмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 36 100 кишини ташкил қилди. Бу 17 август соат 23:30даги ҳолатдан 173 нафарга кўпдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) коронавирусдан вафот этди. Бу билан Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони 240 кишига етди.

Беморлардан 31 580 нафари тузалди ва соғайиш даражаси 87 фоизни ташкил қилди. Ҳозирда касалхоналарда 4 280 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.