ССВ: COVID-19 билан боғлиқ энг паст кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 август куни мамлакатда 381 кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди.

Вазирликка кўра, бу сўнгги бир ярим ой ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Касалланганларнинг аксари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Тошкентда бир кунда 227 кишида коронавирус аниқланган.

Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 38074 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, коронавирусдан ўлганлар 271 нафарни ташкил этмоқда.