АҚШ Ўзбекистонга 200та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламасини ҳадя қилди

Мазкур мосламалар 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлганг «Zoll Medical Corporation» ширкати томонидан ишлаб чиқарилган.

АҚШ Ўзбекистонга умумий қиймати 2,5 миллион доллар бўлган 200 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламасини тақдим қилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълум қилди.

“Ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаси Президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан июнь ойида эълон қилинган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми сифатида тақдим қилинмоқда”, - дейилади хабарда.

Мазкур мосламалар 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган «Zoll Medical Corporation» ширкати томонидан ишлаб чиқарилган.

“Элчихона маълумотига кўра, ушбу мосламалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги 62 та тиббиёт муассасаси ўртасида тақсимланади”, -деб билдирди Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги.